Сўнгги янгиликлар 14.06.2019 169

"ХАЙРЛИ ТОНГ" ҚАНДАЙ АКЦИЯ?

Янги лойиҳа

Шу кунларда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши қошидаги “Камалак” болалар ташкилоти ҳудудлардаги маҳалла фаоллари билан ҳамкорликда "Хайрли тонг" лойиҳасини амалга оширмоқда.

Ёшлар орасида кексаларни ҳурмат қилиш, ўзбекона анъаналарни тарғиб этиш мақсадида ташкил этилган ушбу акцияда ҳудудий сардорлар кенгаши аъзолари эрта тонгдан нуроний қарияларнинг уйларига иккита иссиқ нон ҳамда газета билан ташриф буюриб, кексаларни хурсанд қилишмоқда.

- Эрта тонгда эшигимга кимдир жиринглатди, - дейди Қарши шаҳар Пахтазор маҳалла фуқаролар йиғинида ёлғиз набираси билан яшовчи Чиннигул Раҳматова. – Чиқсам, қўлида иккита нон ва бир даста газета билан йигит-қизлар турибди. Уларни кўриб тўлқинланиб кетдим. Газета сотиб олиш учун матбуот дўконига чиқолмайдиган мен каби қариялар уйида ўтириб, республика ва вилоятда содир бўлаётган янгиликлар билан танишадиган, фойдали маълумотлар оладиган бўлди. Меҳр ва эътибордан кўнглим тоғдек кўтарилди.

                                     С.АЛЛАЁРОВА