Сўнгги янгиликлар 18.03.2019 252

ХАЛҚАРО МУСОБАҚАДА БОШ СОВРИНЛАР МУНОСИБ ПОЛВОНЛАРГА НАСИБ ЭТДИ

ХАЛҚАРО МУСОБАҚАДА БОШ СОВРИНЛАР МУНОСИБ ПОЛВОНЛАРГА НАСИБ ЭТДИ

18 март куни юртимиз полвонлари ва моҳир чавандозлари Китоб тумани Қайнар қишлоғи яқинидаги кенгликларда жам бўлишди. Бу ерда Наврўз байрами муносабати билан халқаро кўпкари ва кураш мусобақалари ўтказилди.

Миллатимизнинг азалий қадриятларини кенг тараннум этиш, юртимиз туризм салоҳиятини янада оширишга хизмат қиладиган ҳар иккала мусобақада муросасиз курашлар асосида мутлақ ғолиблар аниқланди.  Хусусан, халқаро кўпкари мусобақасида шаҳрисабзлик Сирож Жовлиев бош    соврин - "Gentra" автомобилини қўлга киритди. У ушбу ютуққа ғузорлик от ишқибози Шерзод Уватовнинг "Фонар" лақабли тулпорида эришди.

Кураш мусобақасида эса ғузорлик  Шерали Жўраев мутлақ вазн тоифасида ғолиб чиқиб, бош соврин - "Spark" автомобилини қўлга киритди. Шунингдек,     кураш бўйича аёллар ўртасида ҳам ғолиб ва совриндорлар аниқланди.

Мусобақада гиламга чиқиб, ғолибликни қўлга киритган полвонлар ҳам, улоқ айирган чавандозлар ҳам туя, той, қорамол, қимматбаҳо маиший техника буюмлари ва пул мукофотлари билан рағбатлантирилди.

Ўз мухбиримиз

Суратларда: мусобақалардан лавҳалар.

 Собир НАРЗИЕВ олган суратлар.