Расмий 18.08.2018 226

Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдаги сессиясини чақириш тўғрисида

Вилоят ҳокимининг

ҚАРОРИ

Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдаги сессиясини чақириш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддасига мувофиқ

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдаги сессияси 2018 йил 19 август куни соат 14:00 да Қарши шаҳрида вилоят ҳокимлигининг кичик мажлислар залига чақирилсин.

2. Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдаги сессияси кун тартибига қуйидаги масалалар киритилсин:

Аҳолининг соғлом овқатланиши ва соғлом турмуш тарзини юритиш борасида Республика ишчи гуруҳи томонидан вилоятдаги таълим муассасалари, жамоат ва бошқа давлат ташкилотларининг фаолиятини ўрганиш якунлари тўғрисида.

Республика ишчи гуруҳи томонидан вилоятдаги тиббиёт муассасаларида аҳолига тиббий ёрдам кўрсатиш ҳолатини ўрганиш якунлари тўғрисида.

Бошқа масалалар.

Вилоят ҳокими З.Рузиев

Қарши шаҳри, 2018 йил 15 август