Сўнгги янгиликлар 26.04.2019 170

КИТОБХОН ТАЛАБА НОУТБУКЛИ БЎЛДИ

Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтида "Китобхон ёшлар" кўрик-танлови бўлиб ўтди.

Унда олийгоҳда таълим олаётган талабалар ўзларининг бадиий асарлар мутолааси борасида эришган натижалари, билим ва зукколикларини намойиш этишди.

Савол-жавоблар асосида ташкил этилган танлов натижаларига кўра, институтнинг геология ва кончилик факультети талабаси Фарангиз Ўктамова 1-ўринни қўлга киритди. Шунингдек,  иқтисодиёт факультети талабаси Муҳайё Қобилова 2-ўринни эгаллаган бўлса, худди шу факультетнинг яна бир талабаси Сардор Муродуллаев 3-ўринни банд этди.

Ташкилотчилар томонидан биринчи ўрин эгасига диплом ва ноутбук, иккинчи, учинчи ўрин эгаларига эса диплом ва замонавий телефон аппаратлари топширилди.

Ж.ҚИЛИЧЕВ