Сўнгги янгиликлар 02.11.2018 132

КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШДА ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИНИНГ РОЛИ ҚАНДАЙ?

Семинар-тренинг

КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШДА ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИНИНГ РОЛИ ҚАНДАЙ?

Қарши шаҳрида Журналистларни қайта тайёрлаш маркази томонидан вилоят ОАВ ва фуқаролик жамияти институтлари вакиллари иштирокида “Коррупцияга қарши курашда оммавий ахборот воситаларининг роли” мавзусида семинар-тренинг ташкил этилди.

Унда, тренерлар – “Ўзбекистон 24” телерадиоканали катта муҳаррири Нозима Тошпўлатова, Журналистларни қайта тайёрлаш маркази вакили Қобилжон Хидиров мамлакатимиз суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишда муҳим омил бўлаётгани, ушбу жабҳадаги ишлар самарадорлигини янада оширишда жиноятчиликка, хусусан, коррупцияга қарши курашиш долзарб аҳамиятга эгалигини таъкидлашди.

Семинар-тренингда журналистлар ва фуқаролик жамияти институтлари вакилларининг коррупция ҳолатларига қарши курашиш масалаларида хабардорлигини ошириш, ижтимоий шериклик доирасида иштирокчилар томонидан қўшма иш режалари ишлаб чиқиш, ОАВда коррупцияга қарши кураш, журналистик суриштирув ўтказиш, шу мавзуда материал тайёрланганда журналист хавфсизлигини таъминлаш юзасидан фикр алмашилди.

Шунингдек, сохта ва фейк ахборотлар билан ишлаш, фактчекинг, ижтимоий тармоқларда зўравонлик кайфиятидаги изоҳ ва комментарийларга муносабат билдириш, ахборот манбаларини ҳимоя қилиш бўйича тавсиялар берилди, тақдимотлар ҳавола этилди.

 Н.ХЎЖАЕВ