Сўнгги янгиликлар 26.02.2019 178

КОСОН ТУМАНИДА АБДУРАҲМОН ХАЛИФА ЖОМЕЪ МАСЖИДИГА ТАМАЛ ТОШИ ҚЎЙИЛДИ

Дин ва давр

КОСОН ТУМАНИДА АБДУРАҲМОН ХАЛИФА ЖОМЕЪ МАСЖИДИГА ТАМАЛ ТОШИ ҚЎЙИЛДИ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов вилоятимизда бўлиб, Косон туманида янгидан барпо этилаётган Абдураҳмон Халифа жомеъ масжидига тамал тошини қўйди. Ушбу масжид мўмин-мусулмонлар учун зиё ва ҳидоят тарқатувчи, ёшлар маърифати юксалишида улкан ҳисса қўшадиган даргоҳ бўлишини тилаб, мазкур хайрли ишга ҳисса қўшганлар ҳамда мутасаддилар ҳаққига дуои хайрлар қилди. Тадбирда уламолар, маҳалла фаоллари, мўйсафид отахонлар ва кенг жамоатчилик вакиллари қатнашди.

Шунингдек, муфтий ҳазратлари Муборак туманидаги Абдуллоҳ ибн Муборак ал-Марвазий зиёратгоҳида ҳам бўлиб, мазкур мажмуада зиёратчилар учун яратилган шароитлар билан танишди. Абдуллоҳ ибн Муборак ал-Марвазий буюк алломалардан бири эканлиги эътироф этилиб, у зотнинг ҳаёти ва ижодидан намуналар келтириб ўтилди.

 

Н.ХЎЖАЕВ