Расмий 20.12.2018 359

КОСОН, ЯККАБОҒ, ҚАМАШИ ТУМАНЛАРИ ВА ШАҲРИСАБЗ ШАҲРИГА ЯНГИ ҲОКИМЛАР ТАЙИНЛАНДИ

Навбатдан ташқари сессия

КОСОН, ЯККАБОҒ, ҚАМАШИ ТУМАНЛАРИ ВА ШАҲРИСАБЗ

ШАҲРИГА ЯНГИ ҲОКИМЛАР ТАЙИНЛАНДИ

Халқ депутатлари Косон, Яккабоғ, Қамаши туманлари ва Шаҳрисабз шаҳар Кенгашларининг навбатдан ташқари сессиялари бўлиб ўтди.

Уларда ташкилий масала кўрилди.

Унга кўра, Асрол Бойкараев Бахтиёр Ражапов ўрнига Косон тумани, Шомурод Донаев Жаҳонгир Бобоев ўрнига Яккабоғ тумани, Шерали Санаев Фахриддин Дустмуродов ўрнига Қамаши тумани ҳамда Тулкин Каримов Исмат Нусуров ўрнига Шаҳрисабз шаҳри ҳокими этиб тасдиқланди.

Шунингдек, Косон туманини шу вақтга қадар бошқариб келган Бахтиёр Ражапов вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Унга қадар ушбу вазифани Шавқиддин     Умедов бажариб келаётганди.

Н.ХЎЖАЕВ