Жамият 08.02.2019 853

КУЗАТУВ КАМЕРАСИ БЕКОРГА ЎЧИБ ҚОЛМАГАН ЭКАН

КУЗАТУВ КАМЕРАСИ БЕКОРГА ЎЧИБ  ҚОЛМАГАН ЭКАН

Жорий йил 21 январь куни "Касби пахта тозалаш" акциядорлик жамиятининг тарозихонасидаги кузатув камераси  соат 11:56 дан  12:58 гача бўлган вақт оралиғида негадир ишламаган. Хўш, бунинг сабаби нима экан?

Бу саволга Бош прокуратура ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси вилоят бошқармаси ходимлари томонидан корхонада ўтказилган ўрганиш натижаларидан сўнг жавоб топилди.

Мазкур корхонанинг мансабдор шахслари олдиндан ўзаро тил бириктириб, кузатув камерасини  бир соатдан кўпроқ вақт давомида ўчириб қўйишган. Бу вақт ичида эса умумий нархи 213  миллион 229 минг 279 сўм бўлган техник чигит сохта ҳужжатлар ёрдамида ноқонуний равишда корхонадан чиқариб юборилган. Бу маҳсулот кейинчалик гуруҳ аъзолари томонидан талон-тарож этилган.

Айни вақтда ҳолат юзасидан "Касби пахта  тозалаш" АЖ мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, иш дастлабки  тергов  ҳаракатларини  олиб  бориш  учун  вилоят прокуратурасига юборилган.

Азизбек НОМОЗОВ,

инспекциянинг вилоят бошқармаси бош инспектори