Жамият 12.02.2019 257

ЛОЙ КЎЧАЛАР, ЛОЙ-ЛОЙ КЎЧАЛАР...

ЛОЙ КЎЧАЛАР, ЛОЙ-ЛОЙ КЎЧАЛАР...

Қурувчиларимизнинг иши қизиқ: пойдеворни пишиқ ташлашса, том омонат бўлади, том чиройли қоқилса, девор қийшиқ чиқади. Хуллас, кўнгилни хира қиладиган бир камчилик бор-да.

Қарши туманидаги намунали лойиҳа асосидаги турар жойлар қад ростлаган Батош массивида аҳоли яшай бошлаганига ҳам бир неча йилдан ошди. Аслида яккам-дуккам кўчиб келишлар бошланганданоқ йўллар асфальтланган бўлиши зарур эди. Чунки бошдан шунга келишилган. Чанг, тупроқли, ёғин-сочинли мавсумлар ортда қолаяпти, аммо сифатли йўлдан дарак йўқ. Балки шунинг учундир, дуч келган жой чиқиндихонага айланиб бораяпти. Қизиқ, ҳужжатларда "йўлни асфальтлашга" деб қайд этилган маблағни ўтган йил бошидан оилалар кўчиб келган 2 сотихли хонадонлар учун  қай мақсад рўёбига йўналтиришди экан?!

Н.ХЎЖАЕВ

Собир НАРЗИЕВ олган суратлар.