Спорт 30.01.2017 960

МАҲАЛЛА ЁШЛАРИ — ФУТБОЛИМИЗ КЕЛАЖАГИ

Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!

Спорт

МАҲАЛЛА ЁШЛАРИ ФУТБОЛИМИЗ КЕЛАЖАГИ

Қарши шаҳридаги "Бинокор" ўйингоҳида маҳаллалар ёшлари ўртасидаги "Футболимиз келажаги" мусобақаcининг вилоят финал босқичи ўтказилди.

Унда турнирнинг туман, шаҳар босқичида 3 хил ёш тоифасида ғолибликни қўлга киритган 12 жамоа иштирок этди.

"Маҳалла" хайрия жамоат фонди вилоят бўлими томонидан ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган мазкур мусобақа орқали истеъдодли спортчи ёшлар кашф этилиб, олис қишлоқ ва маҳаллаларда спортнинг бу тури кенг тарғиб қилинишига эришилмоқда.

Шиддатли кечган баҳслар якунига кўра, 9-10 ёшли болалар ўртасида Шаҳрисабз тумани Шакартери қишлоғи футбол жамоаси биринчи ўринни эгаллади. 11-12 ёшлилар баҳсида ҳам биринчи ўрин шаҳрисабзлик ёшларга насиб этди. Ҳал қилувчи ўйинда тумандаги Писанди маҳалласи футбол жамоаси ёшларининг қўли баланд келди. Касби туманидаги Обод юрт маҳалласи ёшларидан иборат жамоа эса 13-14 ёшлилар ўртасида биринчи бўлди.

Ғолиблар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Шунингдек, бир қатор номинациялар бўйича ҳам энг яхшилар аниқланиб, уларга фахрий ёрлиқлар топширилди.

Шоҳиста БОЗОРОВА