Сўнгги янгиликлар 08.02.2019 708

МАХСУС ТАКТИК ЎҚУВ МАШҒУЛОТИ ЎТКАЗИЛДИ

МАХСУС ТАКТИК ЎҚУВ МАШҒУЛОТИ ЎТКАЗИЛДИ

Муборак туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан махсус тактик ўқув машғулоти ўтказилди. Унда ҳуқуқ-тартибот органларнинг жамоат тартиби ва хавфсизликни таъминлашдаги масъулиятини кучайтириш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда, кутилмаган вазиятларда куч ва воситалар, замонавий бошқарув усулларини қўллаган ҳолда хавфни бартараф этишда ички ишлар органларини юқори тайёргарликка келтиришга асосий эътибор қаратилди.

Вилоят ИИБдан маълум қилишларича, ҳудудда фавқулодда вазиятлар содир бўлганда шахсий таркиб томонидан тўғри қарор қабул қилиш ҳамда белгиланган вазифа ва топшириқларни маҳорат билан бажариш, махсус режаларга асосан ишларнинг пухта ташкиллаштирилиши ўқув машғулоти давомида ўрганилиб, амалда синовдан ўтказилди.

Шартли равишда гаровга олинган шахсларни озод қилиш, жиноятчиларни зарарсизлантириш ва қўлга олиш бўйича соҳа ходимлари профессионал маҳорат ва жанговар шайлик даражасини намоён этди.

Н.ХЎЖАЕВ