Сўнгги янгиликлар 05.02.2019 193

“МАРДЛИК ВА ЖАСОРАТ” – ВАТАНПАРВАРЛАР ҲАҚИДАГИ ДАРС

Саёҳат

 “МАРДЛИК ВА ЖАСОРАТ” – ВАТАНПАРВАРЛАР ҲАҚИДАГИ ДАРС

Қарши шаҳридаги “Ватанпарварлар” боғида Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши ташаббуси билан “Ватан-муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурч!” шиори остида “Мардлик ва жасорат” дарслари давом этмоқда.

Унда вилоятимиз ҳамда қўшни вилоятлардан, бошқа республикалардан келган ёшлар, кенг аҳоли вакиллари иштирок этмоқда. Уларга Жануби-Ғарбий махсус ҳарбий округи томонидан ажратилган масъуллар батафсил тушунча бериб бораяпти. 

Шунингдек, боғ бўйлаб саёҳат, ҳарбий спорт мусобақалари ҳам ёшларда катта қизиқиш уйғотмоқда.

- Боғда миллатимиз тарихи ва бой маданий мероси акс этган, - дейди сурхондарёлик Акмал Худойназаров. – Мутахассислар томонидан ўтилган “Мардлик ва жасорат” дарсларида Ватан равнақи йўлида фидокорона курашган миллий қаҳрамонларимиз, миллий армиямиз қудрати ва салоҳияти, ҳарбий техника ва қурол-аслаҳалар ҳақида қизиқ маълумотларга эга бўлдим. Бу ғаройиб боққа укаларим, қариндошларимни ҳам олиб келишни ният қилдим.

Январь ойида бошланган бундай тадбирлар йил бўйи давом эттирилади.

С.АЛЛАЁРОВА

С.НАРЗИЕВ олган сурат.