Сўнгги янгиликлар 30.11.2018 112

"МАШЪАЛ" СУПЕРЛИГАГА ҚАЙТИШ ТАДОРИГИДА

Футбол

"МАШЪАЛ" СУПЕРЛИГАГА ҚАЙТИШ ТАДОРИГИДА

Маълумки, футбол бўйича Ўзбекистон миллий чемпионатининг ўтган йилги мавсумида Муборакнинг "Машъал" футбол клуби 44 очко тўплаб, 16 та жамоа ичида 7-ўринни банд этган, бироқ лицензиялаш билан боғлиқ муаммо туфайли жорий йилда Суперлигада эмас, балки қуйи дивизион - Про-лигада иштирок этди.

Шунга қарамай, ўз даражасини сақлаб қолган клуб 2018 йилги футбол мавсуми давомида ҳам Про-лига доирасидаги баҳсларда жуда ишончли ўйинлар намойиш этди. Белгиланган тартибга кўра, лиганинг "А" гуруҳида энг яхши натижа кўрсатган "Андижон" клуби тўғридан-тўғри Суперлигага йўл олган бўлса, ундан кейинги ўринларни эгаллаган икки жамоа "Б" гуруҳининг икки жамоаси билан плей-офф ўйинида иштирок этиши керак эди.

Шунга кўра, "А" гуруҳи етакчиларидан бири бўлган "Машъал" "Б" гуруҳ етакчиси - "Шердор" билан плей-офф босқичида ўйнади ва йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Иккинчи ўйинда эса "Истиқлол" "Нурафшон"ни 2:1 ҳисобида таслим этди.

Энди "Машъал" ва "Истиқлол" жамоалари келгуси мавсумда кучлилар сафида тўп суриш учун  Суперлиганинг 10-ҳамда 11-ўриндаги жамоалари - АГМК ва Суғдиёна билан ўтиш ўйинларида иштирок этади. Жумладан, АГМК "Истиқлол" билан ўйнаса, "Машъал" Жиззахнинг "Суғдиёна" жамоаси тўсиғидан ўтиши лозим.

Демакки, "Машъал" 2019 йилги футбол мавсумини Суперлигада бошлашга жуда яқин ва бу йўлда футболчиларимизга омад тилаймиз.

Ж.ҚИЛИЧЕВ