Сўнгги янгиликлар 29.11.2018 94

МАТЕМАТИКЛАРДА 1 КУМУШ, 2 БРОНЗА

Халқаро олимпиада

МАТЕМАТИКЛАРДА 1 КУМУШ, 2 БРОНЗА

Ҳар йили кузда анъанавий тарзда Новосибирск давлат университетида олий таълим муассасалари талабалари ўртасида халқаро очиқ олимпиада ўтказилади. Мусобақа 2 тоифада: 1-курслар ва 2-4-курс талабалари ўртасида якка ҳамда жамоавий тартибда бўлиб ўтади. Бу йил унда Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистоннинг етакчи олий таълим муассасаларидан 260 ўғил-қиз ўз билимини онлайн тарзда синовдан ўтказди.

Эътиборлиси, юқори курслар ўртасидаги яккалик баҳсларида Қарши давлат университети талабаси Сардор Саидов кумуш, Навбаҳор Нуралиева бронза медалга сазовор бўлди. Шунингдек, юқори босқич талабалари ўртасидаги жамоавий баҳсларда университет жамоаси бронза медалга лойиқ кўрилди.

Н.ХЎЖАЕВ