Жараён 05.03.2019 248

МЕН ШУ ЮРТ ФАРЗАНДИМАН!

Очиқ эшиклар куни

МЕН ШУ ЮРТ ФАРЗАНДИМАН!

Нишон тумани Нуристон қўрғонидаги  ҳарбий қисмда "Мен шу юрт фарзандиман!" шиори остида ўтказилган Очиқ эшиклар куни тадбирида 400 нафарга яқин ёшлар қатнашди.

Унда ёшларга ҳарбий хизмат ҳар бир Ўзбекистон фуқароси учун муққадас бурч экани, жисмонан соғлом, ақлан етук ўғлонлар армиямиз таянчи эканлиги уқтирилди.  

- Ватанимиз манфаатларини нафақат ҳарбий соҳада, балки ҳаётнинг барча жабҳасида ҳимоя қилишга тайёр туришимиз керак, - дейди Қарши шаҳридаги 20-мактабнинг 10-синф ўқувчиси Рустам Жононов. -  Айниқса, ҳарбийлар ҳаёти билан танишиш, қурол-аслаҳа ва ҳарбий техникалар кўргазмаси ҳамда қисм бўйлаб ўтказилган саёҳат бизни жуда қизиқтирди. Келажакда мен ҳам ҳарбий бўлишни ният қилдим.

С.АЛЛАЁРОВА