Сиёсат 14.03.2017 1281

МИРИШКОР ТУМАНИ ҲОКИМИ ЎЗГАРДИ

Туман Кенгаши сессияси

МИРИШКОР ТУМАНИ ҲОКИМИ ЎЗГАРДИ

11 март куни халқ депутатлари Миришкор туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.

Унда вилоят ҳокими Зафар Рўзиев сўзга чиқиб, туман салоҳияти, иқтисодий имкониятлари, кейинги йилларда халқ хўжалигининг турли жабҳаларида эришилган ютуқлар ҳамда йўл қўйилаётган камчилик ва ечимини кутаётган муаммолар ҳақида атрофлича мулоҳаза юритди. Бу хусусда мутасаддиларнинг фикрини эшитди.

Сессияда ташкилий масала кўрилди.

Комилов Равшан Алимович Миришкор тумани ҳокими этиб тасдиқланди. Туманни бир неча йилдан буён бошқариб келган Омонов Хасан Фармонович эса ҳоким вазифасидан озод этилди.

Н.ХЎЖАЕВ