Йилнома 25.01.2018 758

МИРИШКОРДА ҚАЙСИ ФАН ЎҚИТУВЧИСИ ЕТИШМАЯПТИ?

Халқ билан мулоқот

МИРИШКОРДА ҚАЙСИ ФАН ЎҚИТУВЧИСИ ЕТИШМАЯПТИ?

Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа аҳволини ўрганиш, мавжуд муаммоларнинг бартараф этилишида амалий кўмак кўрсатиш мақсадида халқ ноиблари ва сиёсий партиялар вакилларининг жойларга чиқиши, аҳоли билан мулоқотлари жорий йилда ҳам давом этмоқда.

Жумладан, Олий Мажлис Сенати аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан Миришкор туманида ўтказилган ўрганишларда ҳам қатор муаммолар аниқланиб, аҳолини қийнаб келаётган масалалар муҳокама қилинди. Ўрганишларда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан сайланган депутатлар - Дилфуза Жалилова ҳамда Урол Ҳайитов ҳам иштирок этиб, туманнинг ижтимоий-иқтисодий аҳволи, аҳолининг яшаш шароитлари, таълим-тарбия жараёнлари  билан яқиндан танишди.

Ўрганишлар шуни кўрсатдики, ҳудуддаги мактаб биноси 300 ўринга мўлжаллангани ҳолда бугунги кунда мазкур таълим муассасасида 500 нафар ўғил-қиз таҳсил олмоқда. Ўқитувчилар бу ҳолат дарс сифатига таъсир этаётгани, ўқувчиларнинг ўзлаштириш даражасини индивидуал текшириб боришда қийинчиликлар туғдираётганини маълум қилишди.

Тумандаги 31-мактабда эса cialis prix яна бошқа бир муаммо мавжуд. Бу ерда 2 нафар инглиз тили ва 2 нафар рус тили фани ўқитувчиси етишмайди. Табиийки, бу ҳолат ўқувчиларнинг замонавий билимларни қийин ўзлаштиришига сабаб бўлмоқда.

Мавжуд аҳволни ўрганган депутат Дилфуза Жалилованинг билдиришича, мазкур муаммо, шунингдек, уни бартараф этиш бўйича тегишли таклифлар тайёрланиб, мутасадди идораларга киритилган. Халқ таълими вазирлигига депутатлик сўрови юборилган.

Умумий ҳисобда депутатларимиз томонидан аҳоли билан ўтказилган суҳбатлар жараёнида таълим, транспорт, соғлиқни сақлаш ва бошқа ижтимоий масалаларга оид 40 дан ошиқ муаммолар аниқланиб, уларни бартараф этиш бўйича мутасадди ташкилотларга аниқ таклиф ва депутатлик сўровлари киритилди.

Шаҳноза ҚАҲҲОРЗОДА,

партия вилоят кенгаши матбуот котиби