Таълим 02.05.2017 877

МУҲАНДИСЛИК-ЭКОЛОГИЯ ФАНЛАРИНИ ЎҚИТИШДА ҚАНДАЙ МУАММОЛАР БОР?

Анжуман

МУҲАНДИСЛИК-ЭКОЛОГИЯ ФАНЛАРИНИ ЎҚИТИШДА

ҚАНДАЙ МУАММОЛАР БОР?

Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтида “Муҳандислик-экология йўналишидаги фанларни ўқитиш услубияти ва илмий изланишлар олиб боришнинг муаммо ва ечимлари” мавзуида республика илмий-амалий конференцияси ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг “Ўзбекистон Республикасининг Барқарор тараққиёт мақсадлари учун таълим Концепцияси”га асосан ташкил этилган ва мамлакатимиздаги нуфузли олий ўқув юртлари профессор ўқитувчилари, илмий ходимлар, тадқиқотчилар, вилоят табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ҳамда “Сувоқова” давлат унитар корхонаси вакиллари иштирок этган тадбирда Тошкент, Жиззах, Самарқанддаги университетларда фаолият юритаётган олим ва ёш тадқиқотчиларнинг маърузалари тингланди.

- Ушбу конференция минтақамиздаги экологик муаммоларнинг олдини олиш, талабаларнинг экологик билим даражаси ва экологик маданиятини оширишга қаратилган, - дейди Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти катта ўқитувчиси Ўктам Отақулов. - Шу билан бирга, биохилмахилликни сақлаш ва уни муҳофаза қилиш тадбирларини ишлаб чиқиш, саноат корхоналаридан чиқаётган чиқиндиларни рухсат этилган меъёрларидан оширмаслик, чучук сув муаммолари ва оқова сувларни тозалаш ва ундан қайта фойдаланиш, табиатни муҳофаза қилишнинг ташкилий-ҳуқуқий асослари ҳам муҳокама этилди.

Анжуманда савол-жавоблар асосида ўзаро фикр-тажриба алмашилди.

Х.АБДУЛЛАЕВА