Сўнгги янгиликлар 11.01.2019 153

МУБОРАКДА ҚОРАКЎЛ ТЕРИ ҚАЙТА ИШЛАНАДИ

МУБОРАКДА ҚОРАКЎЛ ТЕРИ ҚАЙТА ИШЛАНАДИ

Муборак туманида “Муборак қоракўлчилик” МЧЖ томонидан қоракўл тери ва қўй терисини қайта ишлашга ихтисослаштирилган корхона фаолияти йўлга қўйилади.

Бу лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 13 – 14 декабрь кунлари вилоятимизга ташрифи давомида берилган топшириқлар ва 14 декабрь куни кенгайтирилган тарзда ўтказилган мажлис Баёни билан тасдиқланган.

Лойиҳани амалга ошириш учун Қоракўлчиликни ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан 3 миллиард сўм кредит маблағи ажратилади. Шунингдек, яна 7 миллиард сўм “Муборак қоракўлчилик” МЧЖнинг ўз маблағлари ҳисобидан сарфланади.

Мутасаддиларга корхона фаолиятини 2019 йилнинг 1 октябригача йўлга қўйиш вазифаси юклатилган.

Маълумот ўрнида келтириб ўтамиз, 2018 йил 1 октябрь ҳолатида вилоятимизда барча тоифадаги хўжаликлар томонидан боқилаётган қўй ва эчкилар сони 4 миллион 448 минг 800 бошни ташкил этган, шу давр мобайнида қарийб 175 минг дона қоракўл тери олинган. Аммо олинган тери хом ашёсини қайта ишлаш билан боғлиқ қувватлар деярли фаолият кўрсатмаяпти.

Ж.БОЙМУРОДОВ