Сўнгги янгиликлар 30.08.2019 35

МУКОФОТЛАР МУБОРАК!

28 август куни Президентнинг "Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма саккиз йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият ва санъат соҳалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармони эълон қилинди. Унга асосан мукофотланганлар орасида вилоятимиздан қуйидагилар бор.

Ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, халқимиз маданияти ва маънавиятини юксалтириш, миллий ғояни ривожлантиришга қўшган муносиб ҳиссаси, ёрқин истеъдоди ва серқирра ижоди, илмий-инновацион фаолияти, самарали хизматлари, ёш авлодни она юртга муҳаббат ва садоқат руҳида соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш ҳамда жамоат ишларидаги фаол иштироки учун

"Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози" фахрий унвони билан

Мирзаев Абдирашид - Чироқчи туманидаги "Абдирашид полвон Мирзаев" кураш клуби тренери

Халқимизнинг илмий-интеллектуал салоҳияти ва маънавиятини юксалтириш, таълим, маданият, адабиёт, санъат, соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия ва спорт соҳаларини ривожлантиришдаги хизматлари, Ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, юртимиз тараққиёти, тинчлиги ва барқарорлигини таъминлаш ишига қўшган муносиб ҳиссаси ҳамда жамоатчилик ишларидаги кўп йиллик самарали иштироки учун

II даражали "Соғлом авлод учун" ордени билан

Тураев Бахтиёр - вилоят кўз касалликлари шифохонаси микрохирургия бўлими шифокори

"Дўстлик" ордени билан

Рахимов Каххор - Деҳқонобод туманидаги 30-умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси, бахши

Мамлакатимизда ижтимоий ва маънавий-маърифий соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлардаги фаол иштироки, самарали меҳнати, ёш авлодни Ватанга муҳаббат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат, истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш ишига қўшган ҳиссаси учун

"Шуҳрат" медали билан

Бабаева Ойнисо Амбияевна - вилоят мусиқали драма театри биринчи тоифали вокал артисти

Рўзматов Олимжон Алижонович - Шаҳрисабз шаҳридаги "Оила ва никоҳ диагностика маркази" хусусий клиникаси бош шифокори

Фозилов Хуршид Ғайратович - Республика ихтисослашган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Қарши филиали директори

Шунингдек, давлат раҳбарининг ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисидаги фармонига мувофиқ, Нишон тумани ички ишлар бўлими профилактика катта инспектори Саттаров Музаффар Шанозарович "Шуҳрат" медали билан тақдирланди.

Мукофотлар муборак бўлсин!