Сўнгги янгиликлар 26.10.2018 83

НАФАҚАДАГИ ПЕДАГОГ БОҒЧА ОЧДИ

Хусусий сектор

НАФАҚАДАГИ ПЕДАГОГ БОҒЧА ОЧДИ

Қамашилик Муаззам Бердиева узоқ йиллар мактабда ишлаб нафақага чиққан. Доим меҳнатга ўрганган инсон бекор ўтиролмайди, деганлари рост. У ҳам фойдали иш бошлаш ниятида юрарди.

Мамлакатимиз мактабгача таълим тизимида хусусий сектор иштироки қўллаб-қувватланаётгани эса педагогга жуда қўл келди. Ахир таълим-тарбия соҳасини яхши тушунади, болалар билан қандай ишлашни билади. Янги боғча очай деса, имконияти бемалол етади.  Ҳеч иккиланмай, дарров амалий саъй-ҳаракатларни бошлаб юборди. натижада туманнинг Навоий маҳалласи ҳудудида замонавий ясли ташкил этди.

- 50 нафар болани қабул қилишга мўлжалланган боғчамизга “Камалак олами” дея ном бердик, - дейди ҳам тадбиркор, ҳам мудира Муаззам Бердиева. – 10 та янги иш ўрни яратганмиз. Барча зарур жиҳозлар бор. Болаларга 3 нафар тарбиячи қараб турибди. Сабоқлар инглиз ва рус тилларида ҳам олиб борилади. Ҳозирда туманимиздаги 3-4 маҳаллани қамраб олганмиз. Талаб юқори, қўшимча қабул учун қурбимиз етмаяпти. Шу боис тижорат банкидан кредит олиб, боғча сиғимини кенгайтирмоқчимиз. Айни пайтда кам даромадли оилалар болаларини ҳам имтиёз асосида қабул қилганмиз.

Собир НАРЗИЕВ

Собир НАРЗИЕВ олган суратлар.