Спорт 24.01.2017 914

“НАФИС” ЖАМОАСИ УСТУН КЕЛДИ

Волейбол

“НАФИС” ЖАМОАСИ УСТУН КЕЛДИ

Қарши шаҳридаги сержантлар тайёрлаш мактабида ҳарбий қисм ва муассасаларда хизмат қилаётган хотин-қизлар ўртасида спортнинг волейбол тури бўйича мусобақа бўлиб ўтди.

Маълумки, сўнгги йилларда мамлакатимизда ҳарбий хизматчилар, айниқса, бу соҳада фаолият юритаётган хотин-қизлар ўртасида соғлом турмуш тарзини янада юксалтиришда турли спорт мусобақалари ташкил этилаётгани муҳим аҳамият касб этаяпти ва кутилган самарани бераяпти.

Мусобақада сержантлар тайёрлаш мактабининг “Нафис” ҳамда ҳарбийлар шаҳарчасининг “Алоқачилар” жамоалари ўзаро беллашишди. Ўйин давомида жамоаларнинг спортга нечоғлик ошно тутингани яққол намоён бўлди. Шу тариқа, қизиқарли ва муросасиз баҳс якунига кўра, “Нафис” жамоаси ғолибликни қўлга киритди.

Азизбек НОРОВ

Суратда:“Нафис” жамоаси.

Собир НАРЗИЕВ олган сурат.