Сўнгги янгиликлар 31.05.2019 68

“НАСАФ”ДА ФУТБОЛ ФЕСТИВАЛИ ЎТКАЗИЛАДИ

1 июнь – “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан бугун “Насаф” футбол клубида футбол фестивали ташкил этилади. Унда 2007-2008 йилларда туғилган болалар қатнашди. 

Бу ҳақда клуб матбуот хизмати маълум қилмоқда.

Фестиваль давомида болалар гуруҳларга бўлиниб, ўзаро баҳслашади. Ўйинларни таниқли мураббийлар, мутахассислар кузатиб боришади.

Мусобақада ўзини курсатган иқтидор эгалари келгусида футбол сир-асрорларини янада яхшироқ ўрганишлари учун “Насаф” футбол мактабига таклиф қилиниши режалаштирилган.

Ж.БОЙМУРОДОВ