Сўнгги янгиликлар 26.02.2019 152

“НАСАФ” МАВСУМНИ САМАРҚАНДДА БОШЛАЙДИ

“НАСАФ” МАВСУМНИ САМАРҚАНДДА БОШЛАЙДИ

25 февраль куни футбол бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 2019 йилги мавсумига қуръа ташлаш маросими ўтказилди.

Унга кўра, чемпионатда вилоятимиз шарафини ҳимоя қиладиган “Насаф” жамоаси биринчи турни Самарқандда – бу йилги дебютант “Динамо”га қарши ўтказадиган бўлди.

Ўйинлар 8 март куни бошланиши режалаштирилган.

ЎФА қарорига кўра, Суперлигада янги мавсумда 14 та клуб 2 даврали тизимда жами 26 та ўйин ўтказишади.

Ўзбекистон Кубогининг формати эса ўзгармайди. Бундан ташқари, ўйинлар сонини кўпайтириш мақсадида Лига Кубоги ҳам ташкил қилинади.

Ж.БОЙМУРОДОВ