Маданият 08.02.2019 70

НАВОИЙ ЁДИ-ЛА ЯШАЙМИЗ МУДОМ

Концерт дастури

НАВОИЙ ЁДИ-ЛА ЯШАЙМИЗ МУДОМ

Қарши шаҳридаги маданият ва аҳоли дам олиш марказида буюк мутафаккир, шеърият мулкининг султони Мир Алишер Навоий таваллудининг 578 йиллиги муносабати билан "Навоий гулшани" номли тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда Алишер Навоий ҳаёти ва ижоди, адабий меросининг жаҳон тамаддунида тутган ўрни, шоир асарларининг хорижий тилларга таржима қилиниши, таълим тизимида шоир асарларини ўқитишнинг долзарблиги ҳақида сўз борди.

Дастурнинг бадиий қисмида Навоий ғазалларига басталанган "Сарахбори дугоҳ", "Меҳрибоне топмадим", "Фош ўлсин", "Қаро бўлибдур", "Гулизорим", "Тортамен" каби куй-қўшиқлар санъат шинавандаларини хурсанд этди.

- Навоий асарлари чуқур таълимий ўгитларга, бой тарбиявий имкониятларга эга, - дейди Қарши маданият ва туризм коллежининг 3-босқич ўқувчиси Жонибек Мавлонов. - Улар ақлни тоблайди, инсон қалбини гўзаллаштиради. Асарларига сингдирилган Ватан ва ватанпарварлик, қаҳрамонлик, мардлик, матонат, инсонийлик туйғулари ва миллий-маънавий қадриятларга ошнолик ҳар бир инсонни эзгулик сари ундайверади.

Сожида АЛЛАЁРОВА

С.НАРЗИЕВ олган суратлар.