Сўнгги янгиликлар 27.08.2019 71

НУРОНИЙЛАР НИМАЛАР БИЛАН БАНД?

Йиғилиш

Вилоят ҳокимлигида Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш "Нуроний" жамғармаси вилоят бўлими васийлик кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Кенгаш аъзолари, вилоят ташкилот ва корхоналаридан вакиллар, жамғарманинг туман ва шаҳарлар бўлимлари раҳбарлари иштирок этган йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 28 декабрдаги "Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш "Нуроний" жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармони  ижроси доирасида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот тингланди.

Таъкидландики, вилоятимизда ёшга доир пенсия олувчилар сони 235 минг 624 нафар бўлса, уларнинг 56 нафари Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронлари, 3483 нафари эса фронторти меҳнат фахрийларидир. Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва меҳнат фронти фахрийлари, ёлғиз кексалар ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш бўйича аниқ режа ва тадбирлар белгиланган.

Юртбошимиз ташаббуси билан Қарши шаҳрида илгариги кўз касалликлари шифохонаси биноси тўлиқ реконструкция қилиниб, унинг негизида замонавий санаторий фойдаланишга топширилди. Маҳаллий бюджет ҳисобидан 7 миллиард 200 миллион сўм маблағ эвазига бунёд этилган ушбу сиҳатгоҳ асосан кексалар, ногиронлар, уруш ва меҳнат фахрийларини соғломлаштиришга мўлжалланган.

Тадбирда 5 муҳим ташаббус доирасидаги, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича, хотин-қизлар қўмиталари билан ҳамкорликда бажарилган ишлар юзасидан ҳам атрофлича маълумот берилди.

Муҳокама қилинган масалалар юзасидан "Нуроний" жамғармаси вилоят бўлими васийлик кенгашининг қарори тасдиқланди.

Ш.БОЗОРОВА