Таълим 09.07.2019 176

ОЛИЙ МАЪЛУМОТЛИ КАДРЛАРГА ЭҲТИЁЖ ЮҚОРИ

Қарор ва ижро

ОЛИЙ МАЪЛУМОТЛИ КАДРЛАРГА ЭҲТИЁЖ ЮҚОРИ

8 туман мактаблари учун мақсадли қабул кўрсаткичлари белгиланди

2019/2020 ўқув йилида республика олий таълим муассасалари бакалавриатининг кундузги таълим шакли бўйича давлат буюртмаси асосида ўқишга қабул қилиш параметрларидан келиб чиқиб, давлат гранти доирасида халқ таълими соҳасида олий маълумотли кадрларга эҳтиёж юқори бўлган ҳудудлар учун мақсадли қабул кўрсаткичлари белгиланди.

Бунда республиканинг 9 та ҳудудидаги 48 та туман (шаҳар)нинг олис, чекка ва тоғли ҳудудларида жойлашган мактабларни олий маълумотли кадрлар билан таъминлаш юзасидан мақсадли қабул учун жами 815 та ўрин ажратилиши кўзда тутилиб, уларнинг 140 таси вилоятимизнинг Китоб, Деҳқонобод, Чироқчи, Муборак, Миришкор, Яккабоғ, Қамаши, Шаҳрисабз туманларига тегишли.

Маълумот учун, янги ўқув йилида мамлакатимиз олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишда бир қанча янгиликлар жорий этилди. Жумладан, Қуролли Кучлар сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб, ҳарбий қисм қўмондонлигининг тавсияномаларига эга бўлганлар учун умумий қабул квотаси доирасидан ташқари, шунингдек, ногиронлар учун ҳам алоҳида квота ажратилди. Тўлов-контракт асосида таълим олаётган талабаларга ўз хоҳишларига кўра контракт тўловини стипендияли ёки стипендиясиз шаклда тўлаш, магистратурада фақат турдош эмас, истаган йўналишда ўқиш, ректорларга тўлов-контракт миқдорини белгилаш ҳуқуқи берилди.

Н.ХЎЖАЕВ