Сўнгги янгиликлар 05.02.2019 277

ОЛИМПИЯ ТЕРМА ЖАМОАСИГА “НАСАФ”ДАН 10 НАФАР ФУТБОЛЧИ ЧАҚИРИЛДИ

Футбол

ОЛИМПИЯ ТЕРМА ЖАМОАСИГА “НАСАФ”ДАН 10 НАФАР ФУТБОЛЧИ ЧАҚИРИЛДИ

Маълумки, футбол бўйича Ўзбекистон олимпия терма жамоаси олдига 2020 йили Японияда бўлиб ўтадиган Олимпиада йўлланмасини қўлга киритиш вазифаси қўйилган.

Яқинда бу вазифани амалга ошириш учун жамоага бош мураббий сифатида сербиялик машҳур мутахассис Любинко Друлович чақирилган эди. Айни пайтда олимпиячиларимиз ушбу мутахассис қўл остида йиғилган ва машғулотлар олиб бормоқда.

Аҳамиятли томони, йиғинга “Насаф” жамоасидан бирйўла 10 нафар футболчи чақирилган. Булар Умиджон Эргашев, Машҳуржон Муҳаммаджонов, Шерзод Насруллаев, Дилшод Саидов, Илҳом Алижонов, Шароф Муҳитдинов, Ислом Рашидхонов, Ислом Кенжабоев, Бобир Абдуҳолиқов ва Азизжон Ғаниевдир.

Эслатиб ўтамиз, олимпия терма жамоамиз 14 февралга қадар Тошкентда машғулотлар олиб боради ва 15-25  февраль кунлари тайёргарликни Испанияда давом эттиради.

Ж.БОЙМУРОДОВ