Сўнгги янгиликлар 08.02.2019 266

ҚОРАБАЙИР ОТЛАРИНИ ЭНДИ ТЕМИРЙЎЛЧИЛАР БОҚАДИМИ?

ҚОРАБАЙИР ОТЛАРИНИ ЭНДИ ТЕМИРЙЎЛЧИЛАР БОҚАДИМИ?

Яккабоғ туманида “Шўртан газ-кимё мажмуаси”  МЧЖ томонидан қуриб фойдаланишга топширилган “Қорабайир отчилик мажмуаси” давлат унитар корхонасини тез орада “Ўзбекистон темир йўллари” АЖга балансига ўтказиш кўзда тутилмоқда.

Бу ҳақда 2018 йил 14 декабрь куни Қарши шаҳрида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида  таъкидланган. Йиғилиш баёнида қайд этилишича, тегишли мутасаддилар “Шўртан газ-кимё  мажмуаси”  МЧЖга тегишли “Қорабайир отчилик мажмуаси” унитар корхонасининг “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ балансига берилиши бўйича қарор лойиҳасини тайёрлаб, уни Вазирлар Маҳкамасига киритишлари лозим эди.

Эслатиб ўтамиз, Президентимизнинг 2017 йил 15 июндаги қарорига мувофиқ бунёд этилган бу йирик мажмуа от спорти мусобақаларини ўтказишга мўлжалланган иккита – очиқ ва ёпиқ манежларга эга. Шунингдек, мажмуада ҳар бири 50 бошдан отга мўлжалланган 4 та отхона барпо этилган. Отларни совутиш, чўмилтириш, сув бериш тизимлари замонавий технологиялар ёрдамида ишлайди. У 10,24 гектар майдонни ўз ичига олган.

Ж.БОЙМУРОДОВ

Собир НАРЗИЕВ олган суратлар.