Жамият 12.07.2019 187

ОШКОР БЎЛГАН ЯШИРИН ФАОЛИЯТ

Вилоят божхона бошқармаси контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар вакиллари томонидан яна бир қонунбузарлик ҳолатига чек қўйилди.

Шаҳрисабз шаҳрида ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро Ж.Ш. яшаш хонадонида сифатсиз ёғ ишлаб чиқаришга мўлжалланган яширин цех ташкил қилгани аниқланди.

Маълум бўлишича, зиғир ва чигит маҳсулотларидан жувоз ускунаси ёрдамида ноқонуний равишда қўлбола усулда тайёрланган, давлат стандарти талабларига жавоб бермайдиган сифатсиз истеъмол ёғи ишлаб чиқарилган.

Ҳозирда текширув ва суриштирув ишлари давом этмоқда.

Н.ХЎЖАЕВ