Сўнгги янгиликлар 30.04.2019 30

ПАСХА БАЙРАМИ НИШОНЛАНДИ

Виждон эркинлиги

Ўтган якшанба куни бутун дунё православ христианларининг Пасха байрами Қарши шаҳридаги рус православ черковида ҳам кенг нишонланди.

Тадбирда сўз олганлар йиғилганларни байрам билан табриклаб, давлатимиз томонидан виждон эркинлиги амалда мустаҳкам кафолатлангани, мамлакатимизда барча миллат вакиллари тили, дини, эътиқодидан қатъи назар тинч ва тотувликда яшаб келаётганини алоҳида таъкидлашди. Пасха қадимий байрам ҳисобланиши, у ҳақда христианларда турли қарашлар, мазмун-моҳияти ҳақида кўплаб ёндашувлар мавжудлиги айтилди. 

Православ христианлари байрам амалларини адо этиб, юртимизда тинчлик-осойишталик ва тотувлик ҳамиша барқарор бўлиши, озод ва обод юртимиз янада гуллаб-яшнашини ният қилдилар.

Шоҳиста БОЗОРОВА