Сўнгги янгиликлар 25.12.2018 212

ЎРГАНИШ, АНГЛАШ, ҲАЁТГА ЖОРИЙ ЭТИШ ВА УНГА СЎЗСИЗ АМАЛ ҚИЛИШ – БУРЧИМИЗ

Бахтимиз қомуси

ЎРГАНИШ, АНГЛАШ, ҲАЁТГА ЖОРИЙ ЭТИШ ВА УНГА СЎЗСИЗ АМАЛ ҚИЛИШ – БУРЧИМИЗ

"Қаерда қонун ҳукмрон бўлса, ўша ерда эркинлик бўлади", деб қайд этган эди соҳибқирон Амир Темур. Дарҳақиқат, бугунги эркин ва фаровон ҳаётимизнинг асоси  ҳеч шубҳасиз Конституциядир. Асосий қонунимизнинг 26 йиллиги муносабати билан партиямиз вилоят кенгаши томонидан корхона ва ташкилотлар ҳамда таълим муассасаларида ташкил этилаётган мулоқотларда бу хусусда батафсил сўз юритилаяпти.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 26 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида қайд этилганидек, "Бош қонунимизни чуқур ўрганиш, англаш, ҳаётга жорий этиш ва унга сўзсиз амал қилиш - барчамизнинг шарафли бурчимиздир". Шу боис Қарши муҳандислик-иқтисодиёт  институти, Қарши тиббиёт, ахборот технологиялари коллежлари, шаҳардаги Кунчиқар, Маҳаллот маҳалла фуқаролар йиғинлари ва бошқа бир қатор идоралар, корхона ва ташкилотларда ўтказган мулоқотларда партиямиз фаоллари, олимлар ва ҳуқуқшунослар Асосий қонунимизнинг барча соҳалардаги беназир аҳамиятини жонли мисоллар орқали тушунтириб беришди.

Рўйиддин РАУПОВ,

Ўзбекистон "Адолат" СДП вилоят кенгаши раиси