Сўнгги янгиликлар 27.08.2019 114

САҲНАДА — ЧЕГАРАЧИ ЁШЛАР

Қарши шаҳрида ДХХ Чегара қўшинлари қўмондонлигининг вилоятимизда жойлашган ҳарбий қисми аскар ва офицерларидан ташкил этилган "Фидокорлар" жамоасининг "Кулги бекати" концерт дастури намойиш этилди. Унга чегарачилар, уларнинг оила аъзолари, ҳарбий хизмат фахрийлари ва фаол ёшлар таклиф этилди.

Таъкидлаш жоиз, юрт посбони бўлиш шарафли бўлиш билан бирга энг оғир, энг масъулиятли касблардан бири саналади. Чегарачи мудофаада доимо ҳушёр туриши, қишнинг изғиринию, ёзнинг жазирамасида ҳам ўз постида бўлиб, ватан сарҳадларини ишончли ҳимоя этиши лозим. Бу эса кишидан жуда катта матонат, ирода талаб этади.

- "Кулги бекати" концерт дастури Ватанимиз чегараларида хизмат қилаётган ҳарбийлар, уларнинг оила аъзоларининг мароқли ҳордиқ чиқаришини таъминлаш, шу билан бир қаторда, уларнинг санъатга бўлган иштиёқини янада оширишга қаратилган, - дейди ҳарбий қисм офицери Ғайратжон Қосимов. - Концерт давомида офицерларимиз, муддатли ҳарбий хизматчилар томонидан ижро этилган саҳна кўринишлари барчага бирдек хуш кайфият улашди. Бу машаққатли касб эгаси бўлган ҳарбий хизматчилар орасида ҳам ўзига хос истеъдод эгалари кўплигини англатади.

Концерт дастури аввалида китоблар ярмарка-савдоси ҳам ўтказилди.

Ж.БОЙМУРОДОВ

Собир НАРЗИЕВ олган сурат.