Сўнгги янгиликлар 07.02.2019 161

“САЁҲАТ-ТУР” – ТАРИХИЙ ОБИДАЛАР БИЛАН ТАНИШИШГА ИМКОН

“САЁҲАТ-ТУР” – ТАРИХИЙ ОБИДАЛАР БИЛАН ТАНИШИШГА ИМКОН

Шу кунларда вилоятимиз бўйлаб “Саёҳат-тур” лойиҳаси давом этаяпти. Унинг доирасида Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши ташаббуси билан бир гуруҳ йигит ва қизлар учун Қашқадарё вилояти тарихи ва маъданияти давлат музейига саёҳат уюштирилди.

Саёҳат давомида мутахассислар ёшларга музейнинг ташкил этилиш тарихи, 33 мингдан зиёд нумизматика, археология, тасвирий санъат ва амалий санъат асарлари, тарихий ҳужжатлар, нодир қўлёзмалар ва маиший, этнографияга оид экспонатлар ҳақида маълумот беришди.

Музейларга ёшлар ташрифларини уюштириш асносида уларда миллий анъана ва қадриятларимизга ҳурмат ҳиссини кучайтириш, мақсад қилинган. Шунингдек, йил бўйи давом этадиган бу лойиҳа доирасида тарихий шаҳарларимиз – Бухоро, Самарқанд ва Хоразм вилоятларига ҳам саёҳат ташкил этиш режалаштирилган.

                                                                                      СОЖИДА