Жараён 26.03.2019 108

САРДОРЛАР САРАЛАНДИ

Кўрик-танлов

САРДОРЛАР САРАЛАНДИ

Вилоят ёшлар марказида 300 нафарга яқин маҳаллий сардорлар иштирокида "Энг намунали сардорлар кенгаши" кўрик-танлови ташкил этилди.

Унда сардорлар "Бу бизнинг фаолият", "Бизнинг  имкониятларимиз", "Интеллектуал ринг" каби шартларда ўз билим ва маҳоратларини намойиш этишди.

Танловнинг олий ўрини Шаҳрисабз шаҳри вакилларига, кейинги ўрин Қарши шаҳри   ҳамда 3-ўрин Муборак ва Касби туманлари сардорларига насиб этди.

Ғолиб жамоалар билан Самарқанд, Бухоро, Шаҳрисабз шаҳарларига саёҳат уюштириладиган бўлди. Олий ўринсоҳиблари - шаҳрисабзлик сардорлар эса энди танловнинг мамлакат босқичида иштирок этишади.

СОЖИДА