Сўнгги янгиликлар 28.06.2019 336

САВДО ЯРМАРКАСИ ВА “КИТОБ ОЛАМИ”

Ёшлар ойлиги

Қамаши туман педагогика-иқтисодиёт касб-ҳунар коллежида “Yoshlar - kelajagimiz" жамғармасидан имтиёзли кредит олиб, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйган ёш ишбилармонлар иштирокида савдо ярмаркаси ўтказилди.

“Ёшлар ойлиги” доирасида ярмаркада таклиф этаётган ёш тадбиркорлар ўзлари ишлаб чиқарган  маҳсулотлар ва хизматларни аҳолига тақдим қилишди.

Ярмарка доирасида туман марказида туман ҳокимлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қамаши туман кенгаши ҳамда "Yoshlar - kelajagimiz" жамғармаси туман филиали ташаббуси билан “Китоб олами” дўконининг очилиш маросими ҳам ўтказилди. Шу куннинг ўзида туман ташкилотлари вакиллари, Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши масъуллари ҳамда юзлаб иштирокчилар янги дўкондан кўплаб китоблар сотиб олишди.

Исломбек АҲМАТОВ,

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши матбуот котиби