Сўнгги янгиликлар 31.05.2019 85

“СЕВИНЧ” ИЛК ДАВРАНИ МАҒЛУБИЯТСИЗ ЯКУНЛАДИ

Футбол

Аёллар ўртасидаги футбол бўйича XXV Ўзбекистон чемпионатининг биринчи босқич биринчи давра учрашувлари якунига етди.

Ўз тарихида ўн икки карра Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритган Қаршининг “Севинч” жамоаси бу йилги чемпионатнинг жорий мавсумдаги илк даврасини ҳам ажойиб натижа билан якунлади. Жамоа майдонга тушган барча ўйинларда ғалабага эришиб, максимал 21 очкони қўлга киритган. “Севинч” қизлари рақиблар дарвозасига 7 та ўйинда 39 та гол ўриб, ўз дарвозасидан атиги бир марта тўп олиб чиққан. Жамоанинг бу мавсумдаги энг йирик натижаси 9:0 бўлиб турибди. Бундай ҳисоб “Қизилқум Guli” билан ўйинда қайд этилган.

Иккинчи давра учрашувлари 1 июндан бошланади.

Ж.БОЙМУРОДОВ