Сўнгги янгиликлар 28.06.2019 188

СЕВИНЧ ШОМАТОВА - ИНШОЛАР ТАНЛОВИ ҒОЛИБИ

Танлов

Мактаб ўқувчилари ўртасида ўтказилган "Мен севган адабий қаҳрамон" иншолар танловининг республика босқичи якунланди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати маълум қилмоқда.

Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус доирасида ташкил этилган мазкур танловнинг қуйи босқичларида 38 минг нафардан ортиқ 8-, 9- ва 10-синф ўқувчиси иштирок этди.

Финалда эса ҳудудий босқичлардан муваффақиятли ўтган 42 нафар ўқувчи яна бир бор ўз билим ва иқтидорини  намойиш этди.

Танлов якунида ҳар бир синф ўқувчилари ўртасида ғолиблар аниқланди. Эътиборли жиҳати, улар орасида Деҳқонобод туманидаги 89-мактаб ўқувчиси Севинч Шоматова ҳам бор. Вилоятимиз вакиласи 10-синф ўқувчилари ўртасида 1-ўринни қўлга киритган.

Ж.БОЙМУРОДОВ