Сўнгги янгиликлар 05.02.2019 185

ШАҲРИСАБЗДА ҲАР ОЙДА 1 ТА ТАРИХИЙ ЁДГОРЛИК ТЎЛИҚ ЎРГАНИЛАДИ

ШАҲРИСАБЗДА ҲАР ОЙДА 1 ТА ТАРИХИЙ ЁДГОРЛИК ТЎЛИҚ ЎРГАНИЛАДИ

Бугунги кунда Шаҳрисабз шаҳрида 51 та маданий мерос объекти рўйхатга олинган. Уларнинг 16 таси археология, 28 таси архитектура, 5 та монументал санъат  ёдгорликлари ҳамда 2 таси диққатга сазовор жойлар ҳисобланади. Давлат кадастр рўйхатидан ўтган ёдгорликлар сони 24 тани ташкил қилади.

Мазкур ёдгорликларнининг тарихий қиймати ва аҳамиятига зарар етказмасдан сақлаш, келажак авлодларга ҳам етказиб бериш, шу билан бир қаторда, маданий мерос объектларининг туристик имкониятларини янада ошириш долзарб вазифа ҳисобланади.

- Худди шу мақсадда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Шаҳрисабз шаҳар кенгаши томонидан шаҳардаги маданий ёдгорликларни асраб-авайлаш ва қайта таъмирлаш каби вазифаларни амалга ошириш мақсадида қатор ўрганишлар олиб борилди, - дейди ЎзМТДП Шаҳрисабз шаҳар  Кенгаши раиси Насиба Жамолова. - Ушбу ўрганишлар натижалари Халқ депутатлари Шаҳрисабз шаҳар Кенгашининг сессияда муҳокама қилиниб, қарор қабул қилинди. Унга кўра,  эндиликда ҳар ойда шаҳар ҳудудидаги 1 та маданий меърос  объекти тегишли мутасаддилар ва мутахассислар иштирокида тўлиқ ўрганилиб, ҳолати юзасидан ахборот тайёрланади. Ўз ўрнида ушбу ахборотга асосан зиёратчилар учун қулай шарт-шароитлар яратиб бериш борасидаги таклифлар, йўл хариталари ишлаб чиқилади ва таъмирлаш, муҳофаза этиш ёки бошқа ишларни амалга ошириш бўйича чоралар кўрилади.

Ж. БОЙМУРОДОВ

Cобир НАРЗИЕВ олган суратлар.