Спорт 13.09.2018 208

ШЕРАЛИ ЖЎРАЕВ –ХАЛҚАРО ТУРНИР ҒОЛИБИ

Спорт

ШЕРАЛИ ЖЎРАЕВ –ХАЛҚАРО ТУРНИР ҒОЛИБИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун Тошкентда ўтказилган мутлақ вазн тоифасида кураш бўйича халқаро мусобақада 40 га яқин хорижий спортчилар билан бир қаторда юртимиз курашчилари ҳам муносиб иштирок этди.

Турнирда икки нафар ҳамюртимиз – Шерали Жўраев ва Бекмурод Олтибоев финал баҳсларига қадар етиб борди. Ҳал қилувчи баҳсда рақибига нисбатан яққол устунликка эга бўлган вилоятимиз вакили - Шерали Жўраев ғолибликка эришди ва 50 минг АҚШ доллари миқдоридаги пул мукофоти билан тақдирланди.

Эслатиб ўтамиз,Шерали Жўраев яқиндагина Индонезияда бўлиб ўтган ХVIII Осиё ўйинларида дзюдо бўйича иштирок этиб, (-) 100 килограммлик вазн тоифасидаги баҳсларда учинчи ўринни эгаллаб, бронза медалига сазовор бўлганди.

Дилфуза ЖУМАЕВА