Жамият 01.11.2018 102

СИГАРЕТ ДОНАЛАРИНИ ТАНАСИГА ЁПИШТИРИБ ОЛИБ ЎТМОҚЧИ БЎЛИБДИ

Божхона назорати

СИГАРЕТ ДОНАЛАРИНИ ТАНАСИГА ЁПИШТИРИБ ОЛИБ ЎТМОҚЧИ БЎЛИБДИ

Вилоят божхоначилари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда божхона чегаралари орқали товар моддий бойликларининг ноқонуний тарзда олиб ўтилишига қарши доимий чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, тамаки маҳсулотлари ноқонуний ҳаракатининг олдини олишда жорий йилнинг 9 ойи мобайнида 4 та қонунбузарлик ҳолатида 112 қути тамаки маҳсулотларининг ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилган.

Шу йилнинг 26 октябрь куни юртимиздан Туркманистонга “Қарши-Керки” чегара божхона пости орқали пиёда йўловчи сифатида ҳаракатланаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароси Р.Қ. оғзаки савол-жавобдан сўнг холислар иштирокида кўрикдан ўтказилганда, 33 қути сигарет божхона назоратидан яшириб олиб ўтилаётгани аниқланган. Бунда фуқаро гўёки уддабуронлик билан иш тутган: қутиларни очиб, ичидаги 620 дона сигаретни целлофан пакетларга жойлаб, танасининг турли    қисмларига – билаги, оёқлари ва белига ёпиштириб чиққан.

Амалдаги тартибга кўра, жисмоний шахсларга йўловчи божхона декларациясини тўлдирган ҳолда божхона органини хабардор қилиб, товар ва бошқа қимматликларни олиб чиқишга рухсат этилади. Ушбу тартибга риоя этилмаган мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Н.ХЎЖАЕВ