Спорт 20.01.2017 1023

СОFЛОМ АВЛОД – ЮРТ ТАЯНЧИ

СОFЛОМ АВЛОД – ЮРТ ТАЯНЧИ

Ўтган йили Чироқчи туманидаги 1-сонли болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг янги биносини қуриш учун 2 миллиард 600 миллион сўмдан кўпроқ маблағ йўналтирилди. Кўп ўтмай янги бинога эга бўлган муассаса, шунингдек, 70 турдаги спорт анжомлари билан таъминланди. Эндиликда мактаб тасарруфида 18х42 метр, 12х30 ва 12х24 метр ўлчамдаги ёпиқ спорт заллари мавжуд.

Бу ерда ўқувчилар спортнинг футбол, волейбол, баскетбол, енгил атлетика, бадиий гимнастика, спорт гимнастикаси, бокс, дзюдо, белбоғли ва миллий   кураш, шахмат каби турлари билан машғул бўлишмоқда. Уларга малакали мураббийлар сабоқ бераяпти. Яратилган ана шундай замонавий шароитлар    юртимизда ёшларнинг спортга ошно бўлиб, соғлом  улғайишида муҳим аҳамият касб этиши билан бирга муассаса ўқувчиларининг вилоят, республика ва халқаро миқёсда ўтказилаётган мусобақалардаги муваффақиятли иштирокини таъминламоқда.

Суратларда: спорт мактабининг умумий кўриниши; спорт мактаби тарбияланувчилари.

Собир НАРЗИЕВ олган сурат.