Спорт 20.09.2018 455

“СПОРТ САЙЛИ” ЎТКАЗИЛАДИ

Ёшлар ва давр

“СПОРТ САЙЛИ” ЎТКАЗИЛАДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 июндаги “Жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида шу йилнинг 22 сентябрь куни Қарши шаҳри Мустақиллик шоҳкўчасидаги амфитеатр майдончасида “Спорт сайли” ўтказилади.

Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, маҳаллалардаги уюшмаган ёшларни спортга жалб этиш, ўзаро маданий спорт алоқаларини ўрнатиш мақсадида ташкил қилинаётган ушбу тадбирда марафон югуриш, стол тенниси, армрестлинг, кураш, шахмат-шашка (ёшлар ва фахрийлар ўртасида), полвон тош кўтариш мусобақалари бўлиб ўтади.

Ғолиб ва совриндорлар диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланади.

Б.САЙФИЕВ