Сўнгги янгиликлар 26.10.2018 205

СПОРТЧИЛАРИМИЗ ТАНТАНАЛИ КУТИБ ОЛИНДИ

Тадбир

СПОРТЧИЛАРИМИЗ ТАНТАНАЛИ КУТИБ ОЛИНДИ

Қарши темир йўл вокзалида III ёзги Пaрaосиё ўйинлaрида мамлакат терма жамоаси таркибида иштирок этган вилоятимиз вакиллари тантанали кутиб олинди. Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда вилоят ҳокимлиги, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, ёшлар, спортчиларнинг ота-оналари, яқинлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Хабарингиз бор, 6-13 октябрь кунлари Индонезиянинг Жaкaртa шaҳридa ўткaзилгaн III ёзги Пaрaосиё ўйинлaрида терма жамоамиз 35 олтин, 24 кумуш вa 18 бронзa медaлини қўлгa киритиб, юртимизгa ёруғ юз билaн қaйтиб келди.

Эътиборли томони, мамлакатимиз терма жамоаси томонидан жамғарилган медалларнинг салмоқли қисми вилоятимиз спортчилари ҳиссасига тўғри келади.

Жумладан, бу галги Параосиё ўйинларида мамлакатимиздан 54 нафар сара атлетлар спортнинг 5 та йўналиши бўйича қатнашди. Уларнинг олти нафари вилоятимиз вакили ҳисобланади. Қувонарлиси, терма жамоамиз жамғарган жами 77 медалнинг 20 таси (10 та олтин, 6 та кумуш, 4 та бронза)ни улар қўлга киритди.

Хусусан, сузиш бўйича баҳсларда иштирок этган Фотимахон Амилова 4 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза медаль эгаси бўлди. Шоҳсанам Тошпўлатова эса 3 та олтин ва 4 та кумуш медалга эга чиқди. Эркаклар ўртасидаги сузиш баҳсларида иштирок этган Дмитрий Хорлин ҳам 3 та олтин ва 2 та бронза медални ўз ҳисобига ёзиб қўйди. Яна бир бронза медалини эса ёш атлетикачимиз Асила Мирзаёрова узунликка сакраш баҳсларида қўлга киритди.

Тантанали тадбирда сўзга чиққанлар томонидан спортчиларимиз кўрсатган бу натижа юксак эътироф этилди. Ўз навбатида, спортчилар ва уларнинг ота-оналари томонидан мамлакатимизда ёшларнинг спорт билан шуғулланиши учун яратилган замонавий шарт-шароит, атлетларимизнинг ҳар томонлама қўллаб-қувватланаётгани, мураббийларга юқори масъулият юклангани бундай ютуқларга қанот бўлаётгани таъкидланди.

Дилфуза ЖУМАЕВА