Сўнгги янгиликлар 03.07.2019 77

ЎТ ЎЧИРУВЧИЛАР ВОЛЕЙБОЛ МАЙДОНИДА БЕЛЛАШДИ

Мусобақа

Қарши шаҳридаги “Динамо” ўйингоҳида вилоят ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимлари ўртасида спортнинг волейбол тури бўйича вилоят биринчилиги мусобақаси ўтказилди.   

Соҳа ходимлари ўртасида спортни оммалаштириш, уларнинг жисмоний тайёргарлигини ошириб бориш мақсадида ташкил этилган мусобақада вилоят ёнғин хавфсизлиги бошқармаси ҳамда унинг шаҳар ва туман бўлимлари, бўлинмалари шарафини ҳимоя этувчи 10 та жамоа иштирок этди. Уларга Ўзбекистон Республикаси волейбол федерациясининг тажрибали мутахассислари ҳакамлик қилишди.

Якуний натижаларга кўра, “Шўртаннефтгаз” МЧЖ ЁХБ жамоаси 3-ўринни қўлга киритган бўлса, Косон тумани ўт ўчирувчилари шоҳсўпанинг иккинчи поғонасидан жой эгаллади. 1-ўрин эса вилоят ёнғин хавфсизлиги бошқармаси жамоасига насиб этди.

Шунингдек, мусобақада фаол ўйин кўрсатган яна бир қанча ходимлар турли номинациялар бўйича эътироф этилди.

Ғолиб ва совриндорлар диплом, эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Шерзод КЕЛДИЕВ,

вилояти ЁХБ КБ бошлиғи, майор

Суратларда: мусобақадан лавҳалар