Жамият 01.10.2019 159

ТАЪЗИМ СИЗГА, УСТОЗЛАР!

Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан Қашқадарёда "Устоз - қадри буюк муаллим" мавзусида тантанали тадбирлар бўлиб ўтмоқда.

Шарафли ва масъулиятли касб эгалари жам бўлган "Ватанпарварлар боғи"да вилоят ҳокими Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўқитувчи ва мураббийларга йўллаган байрам табригини ўқиб эшиттирди. Давлат раҳбарининг сана муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисидаги фармонига кўра хизматлари эътироф этилган ўқитувчи ва мураббийларга давлат мукофотлари топширилди, фаол ва ташаббускор бошқа устозлар муносиб рағбатлантирилди.

Шундан сўнг тадбир иштирокчиларининг Қашқадарё соҳилидаги хиёбон, Олий ҳарбий авиация билим юрти, Абдулла Орипов номидаги ихтисослаштирилган мактаб-интернатга саёҳатлари ташкил этилди.

Байрам маданият ва истироҳат боғида бир пиёла чой устида, концерт дастури билан давом этди.

Н.ХЎЖАЕВ

Собир НАРЗИЕВ олган сурат.