Таълим 12.02.2019 363

"ТЕМУР ТУЗУКЛАРИ БИЛИМДОНИ" КЎРИК-ТАНЛОВИ ЎТКАЗИЛАДИ

"ТЕМУР ТУЗУКЛАРИ БИЛИМДОНИ" КЎРИК-ТАНЛОВИ ЎТКАЗИЛАДИ

Вилоятдаги умумтаълим мактабларининг 5-11-синф ўқувчилари ўртасида "Темур тузуклари билимдони" кўрик-танлови ташкил этилади.

Бу ҳақда 2019 йил 4 февраль куни вилоят ҳокимлигида ўтказилган йиғилиш баёнида қайд этилган.

Ёшларни халқимизнинг буюк тарихи, бой маънавий мероси, анъана ва урф-одатларига  ҳурмат ва садоқат руҳида тарбиялаш, уларда ўз миллати тарихидан фахр ҳиссини ошириш мақсадларини ўзида мужассам этган ушбу танлов уч босқичда ўтказилади.

Биринчи босқич жорий йилнинг 20 февраль санасига қадар мактаблар доирасида ташкил этилади. Унда ғолиб бўлган ўқувчилар танловнинг кейинги босқичига йўл олади.

Танловнинг туман (шаҳар) босқичлари 20 мартга қадар, вилоят босқичи эса  5 апрелга қадар ўтказилиши режалаштирилган.

Танлов ғолиблари Соҳибқирон Амир Темур туғилган сана арафасида Шаҳрисабз шаҳрида ташкил этиладиган тантанали маросимда тақдирланади.

Ж.ҚИЛИЧЕВ