Сўнгги янгиликлар 23.05.2019 122

“ТЕМУРБЕКЛАР” ҒОЛИБЛИГИ КИМГА НАСИБ ЭТДИ?

Мусобақа

 

Қарши шаҳридаги 3-ҳарбий шаҳарча ҳудудида умумтаълим мактаб ўқувчилари ўртасида “Темурбеклар” ҳарбий-спорт мусобақасининг вилоят босқичи ўтказилди. 

Президентимиз томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббусдан келиб чиқиб ташкил этилган ушбу мусобақада 11 та жамоа иштирок этди.

Танлов низомига кўра, иштирокчилар “Моҳир мерган", "Тўсиқлардан ошиб югуриш", "Жабрланувчига биринчи ёрдам кўрсатиш”, "Миналаштирилган ҳудудда ҳаракатланиш", "Сафда қўшиқ айтиш", "Маҳфий пароллар билан ишлаш", "Ҳарбий унвонлар тури ва ҳарбий лавозимлар", "Ўзбекистон рамзлари", "Рақиб жамоа бaйpoғини эгаллаш" каби шартлар бўйича куч синашдилар.

Якуний натижаларга кўра, 1-ўрин Яккабоғ туманидаги 48-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиларига насиб этди. 2-ўринга нишонлик ёшлар, 3-ўринга Миришкор туманидаги 1-умумий ўрта таълим мактаби ҳамда Касби туманидаги 56-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари сазовор бўлишди.

Мусобақа ғолиблари ташкилотчилар томонидан кубок, медаль, диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

С.АЛЛАЁРОВА