Сўнгги янгиликлар 10.07.2019 162

ТЕРГОВЧИГА ПОРА БЕРГАН ФУҚАРО ҚЎЛГА ОЛИНДИ

Тезкор хабар

9 июль куни Нишон туманилик М.Ю. туман ИИБ ТБ катта терговчисига пора бераётган вақтида қўлга олинди. Бу маълумотни туман ИИБ масъул ходими тасдиқлади.

Қайд этилишича, Таллимаржон шаҳри Дўстлик маҳалласида жойлашган уйлардан бирининг эгалик ҳуқуқи М.Ю.нинг отаси ҳамда яна бир фуқаро О.Р. ўртасида можароли бўлиб келаётган эди. Мазкур иш бўйича Нишон тумани ИИБ тергов бўлинмаси катта терговчиси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилаётган бўлган.

М.Ю. терговчидан ишни отасининг фойдасига ҳал қилиб беришни сўрайди ва агар шундай қилса, бу хизматини қуруқ қўймаслигини билдиради.

Натижада М.Ю. Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Нишон туман бўлими, туман прокуратураси ҳамда туман ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда терговчига унинг хизмат хонасида 965 минг сўм пулни берган вақтида қўлга олинган.

Айни пайтда М.Ю.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Ж.БОЙМУРОДОВ