Сўнгги янгиликлар 11.02.2019 111

Тоғли ҳудудларга “УАЗ” тез ёрдам машиналари етказилди

Тоғли ҳудудларга “УАЗ” тез ёрдам машиналари етказилди

Президентимизнинг 2018 йил 16 октябрдаги “Ўзбекистон Республикасида тез тиббий ёрдам хизматини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида вилоятимизнинг тоғли ҳудудларида тиббий хизмат сифатини яхшилаш мақсадида Президент совғаси - 9 та УАЗ русумли тез ёрдам автомашиналари берилди.

Ушбу транспорт воситалари Китоб туманининг Деновбола ва Қайнар, Деҳқонободдаги Топқопчиғай, Бошчорбоғ, Шаҳрисабз туманининг Ғилон ва Ҳисор, Яккабоғдаги Нов ва Қамашидаги Қушкўл қишлоқ врачлик пунктлари, оилавий поликлиника ва бўлинмаларига етказилди.

Шоҳиста БОЗОРОВА